Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аргентина президенти Хавьер Милей нацистлар ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишни буюрди

Аргентина президенти Хавьер Милей нацистлар ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишни буюрди

Аргентина президенти Хавьер Милей Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатда бошпана топган нацистлар ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишни буюрди.

Бош вазир Гилермо Франкоснинг маълум қилишича, мазкур қарор АҚШ Сенатидаги Республикачилар партияси вакили Стив Дейнснинг илтимосига жавобан қабул қилинган.

"Президент барча ҳужжатларни эълон қилиш бўйича кўрсатма берди, чунки бу маълумотни яширишни давом эттиришга асос йўқ", — деди Франкос.

Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг тахминан 10 минг нафар нацист Аргентина ва Жанубий Америкадаги бошқа мамлакатларга қочиб кетишга муваффақ бўлган. Улар орасида Освенцимда одамлар устида тажрибалар ўтказган врач Йозеф Менгеле ва “Ҳолокост меъмори” Адолф Эйхман ҳам бор.

Киритилди: 19:15 25.03.2025. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!