Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Арда Гюлернинг "Реал"дан ҳафсаласи пир бўлди

Арда Гюлернинг "Реал"дан ҳафсаласи пир бўлди

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер барқарор ўйин амалиёти йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлди.

Яқинда 19 ёшини нишонлаган футболчи жароҳати сабаб мавсумнинг биринчи ярмини тўлиқ ўтказиб юборди. Январь ойида ҳужумкор ярим ҳимоячи майдонга қайтди, бироқ ҳали ҳамон у Карло Анчелоттини ишонтира олмади - мураббий туркиялик иқтидорни барча турнирларда атиги 92 дақиқа майдонда ўйнатди. Mundo Deportivo хабарига кўра, Гюлер "Реал"дан жуда ғазабланган - у майдонда кўпроқ вақт ўтказмоқчи.

Арда Гюлер ўтган ёзда "Реал" томонидан Туркиянинг "Фенербахче" клубидан сотиб олинганди. Ўсиб бораётган юлдузнинг Мадрид гиганти билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Киритилди: 02:21 29.02.2024. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!