Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида

«Реал» матбуот хизмати ярим ҳимоячи Арда Гюлер жароҳат олганини эълон қилди.

«Бугун «Реал» тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг, футболчи Арда Гюлернинг ўнг оёқ сон бицепс мушагида жароҳат борлиги аниқланди», — дейилади мадридликлар баёнотида.

Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, ушбу жароҳат туфайли Гюлер жорий мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин. Шу билан бирга, туркиялик футболчи Жаҳон чемпионати бошлангунига қадар тикланишга улгуриши таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда Арда Гюлер «Реал» сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 19:22. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!