Араб давлатлари лигаси аъзолари Ғазони тиклаш бўйича Миср таклиф қилган режани бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Режада фаластинликлар Ғазо секторидан кўчирилмаслиги кўзда тутилган. Унга кўра, ўтиш даврининг олти ойи давомида анклавни технократлар қўмитаси бошқариши керак.
АДЛ, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторига тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга чақирди.