Араб давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо сектори бўйича Фаластин анклавини аҳолини кўчирмасдан тиклашни кўзда тутувчи режасига муқобил вариантни тақдим этишга тайёр.
Бу ҳақда Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий Al Jazeera телеканалига берган изоҳида маълум қилди.
“Биз Ғазо аҳолисини кўчирмасдан, уни қайта қуришга асосланган араб режаси устида ишлаяпмиз.
Вазирнинг сўзларига кўра, араб давлатлари “Трамп режасига муқобил таклиф қилиш ва Ғазо секторидаги гуманитар фалокатга чек қўйишга қодир”. Ас-Сафадийнинг хабар беришича, АҚШга ташрифи чоғида Иордания томони Америка раҳбарига “фаластинликларни қувиб чиқаришга эмас, балки адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришишга қаратилган ўз позициясини” баён қилган.
Аввалроқ Иордания қироли Абдулла II Трамп билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Ғазо секторини ҳарбий ҳаракатлардан сўнг ушбу Фаластин анклавидаги аҳолини кўчирмасдан тиклаш зарурлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.