Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ар-Риёддаги ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди

Ар-Риёддаги ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди

Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) 2026 йилда Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган VI Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинларини расман қолдирилганини эълон қилди.

ООК ва Ўйинлар ташкилий қўмитасининг қўшма баёнотига кўра, ушбу комплекс мусобақа 2027 йил 28 мартдан 8 апрелгача бўлиб ўтади.

Янги саналар Миллий Олимпия қўмиталари ва тадбир ҳамкорлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг маҳаллий ташкилий қўмита билан биргаликда белгиланди. Кўчириш спорт тақвимини мувофиқлаштириш ва иштирокчи мамлакатларнинг максимал кенг вакиллигини таъминлаш имконини беради.

Якуний қарор ташкилий ва логистик масалаларни кўриб чиққандан сўнг қабул қилинди.

Қайд этилишича, ушбу мусобақада 45 та давлатдан 4500 нафардан зиёд спортчи иштирок этади.

Ўйинларни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар ташкилотчилар томонидан кейинроқ тақдим этилади.

Киритилди: Бугун 05:30. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!