Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ар-Риёддаги музокараларда, аввало, Қора денгизда кемаларнинг хавфсиз ҳаракати масаласи муҳокама қилинди

Ар-Риёддаги музокараларда, аввало, Қора денгизда кемаларнинг хавфсиз ҳаракати масаласи муҳокама қилинди

Ар-Риёддаги музокараларда, аввало, Қора денгизда кемаларнинг хавфсиз ҳаракати масаласи муҳокама қилинди — Россия ТИВ раҳбари.

Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Қора денгизда дон ташаббусини барча томонлар учун мақбул шаклда қайта тиклаш тарафдори;

◾️ Москва Африка, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳолатидан хавотирда, чунки улар “Ғарбнинг ўйинлари”дан азият чекмоқда;

◾️ Россия делегацияси Ар-Риёдда АҚШ вакиллари билан учрашувда Қора денгиз бўйича янги ташаббусда "тушунарсиз жиҳатлар" бўлмаслиги кераклигини таъкидлади;

◾️ Россияга Украина томонидан бериладиган ҳар қандай кафолат фақатгина АҚШнинг Зеленскийга берган буйруғи натижасида юзага келиши мумкин;

◾️ Европа Иттифоқининг Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақидаги режалари уларнинг сиёсий муваффақиятсизлигини намойиш қилмоқда;

◾️ Евроиттифоқнинг Украина бўйича ёндашувлари Трамп маъмуриятининг позициясига бутунлай зид келади;

◾️ Байден улкан хатога йўл қўйди, у Москвани эшитишдан бош тортиб, Киевнинг NATO'га аъзо бўлишини талаб қилди ва Россия учун таҳдид яратди;

◾️ Киев гарчи у бир қатор Европа давлатларини энергия билан таъминлаш учун муҳим бўлса ҳам Суджа газ тақсимлаш станциясига зарба берди ва бу ишда Россияни айблади;

◾️ АҚШ Россиянинг кафолатлар бўйича сигналини эшитди ва фақатгина Вашингтон Киевнинг ҳужум ҳамда террор ҳаракатларини тўхтатишда ижобий натижага эриша олишини тушунди;

◾️ Россияни тийиб туриш ва уни мағлуб этиш истаги Наполеон ва Гитлерда ҳам бўлган, биз буларнинг барчасини аввал ҳам бошдан кечирганмиз.

Киритилди: 17:00 25.03.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!