Душанба куни Япония жанубидаги Окинава префектурасидаги АҚШнинг "Кадэна" авиабазасида портлаш юз берди.
Ҳодиса Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари томонидан бошқариладиган объектда содир бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари портлаш портламаган ўқ-дорилар вақтинча сақланадиган жойда содир бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
NHK телеканали эҳтимолий қурбонлар ҳақида хабар берди, бироқ қурбонларнинг аниқ сони ва жароҳатларининг оғирлиги ҳозирча аниқланмаган. Воқеа сабаблари ҳам номаълумлигича қолмоқда.