Бу ҳақда Яманнинг халқаро тан олинган ҳукумати ахборот, маданият ва туризм вазири Муаммар ал-Иряний баёнот берди, деб ёзади “ТАСС”.
“2-апрель, сешанба куни Ал-Ҳодейда провинциясининг Ал-Фаза жанубий қирғоқ минтақасида ҳутийлар тўпланиш жойига АҚШ ҳарбийларининг аниқ ҳаво ҳужуми натижасида 70 нафар террорчи йўқ қилинди”, — деб ёзди у ўзининг Х саҳифасида.
Ал-Ирянийнинг сўзларига кўра, рейдда “таниқли ҳутий етакчилари” ҳамда яманлик исёнчиларни қўллаб-қувватлаётгани айтилаётган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маслаҳатчилари ҳалок бўлган.
Бу маълумотни тасдиқлаш учун ал-Иряний “Трутҳ” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган видеони жойлаштирди. Ҳарбий самолёт ёки дроннинг борт камерасидан олинган кадрлар камида 80 киши жойлашган очиқ майдонга ҳаво бомбаси ташланган пайтда олинган. Америка етакчисининг сўзларига кўра, зарба “ҳужумларни амалга ошириш бўйича кўрсатма олиш учун йиғилган” ҳутийларга берилган.