Доналд Трампнинг сўнгги бир неча ой мобайнида ўз лавозимида қабул қилган қарорларига қараганда, воқеалар ривожланишининг энг ғайритабиий ва эҳтимолдан узоқ сценарийлари амалга ошиши мумкинлигини истисно этиб бўлмайди.
Бу ҳақда машҳур россиялик иқтисодчи Михаил Хазин "Naidi Mamonta" YouTube-каналига берган интервьюсида таъкидлади.
Унинг айтишича, маълум бир пайтда АҚШ президенти АҚШ долларининг мамлакат ташқарисида ишлатилишини тақиқлаш тўғрисида эълон қилиши мумкин. Бундан ташқари, эксперт таъкидлаганидек, Трамп Америкага барча доллар ўтказмаларини тўхтатиб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Мутахассис тушунтиришича, бу чора барча компанияларни ўз ишлаб чиқаришларини очиш учун АҚШга интилишга ундаш мақсадида жорий этилиши мумкин. Бу уларга давлат ташқарисида доллар ишлатиш тақиқини айланиб ўтиш имконини беради.
Хазин шунингдек, Трамп икки томонлама музокаралар пайтида у ёки бу давлат раҳбарлари билан ҳар қандай масалада уларни янада муросага моил қилиш учун бундай тақиқни жорий этиш таҳдидидан кучли восита сифатида фойдаланиши мумкинлигини инкор этмади.