Нашрга кўра, Зеленскийнинг Қўшма Штатлардан аниқ кафолатлар олишга интилиши “самара бермаслиги, ҳатто хавфли бўлиши мумкин”. Расмий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда ҳам, Трамп уларни бажаришдан осонликча бўйин товлаши эҳтимоли юқори.
NYT мақоласида таъкидланишича, Трамп аввал ҳам Россияга бевосита қарши туришга тайёрлигини кўрсатмаган, бу эса Украина учун ҳар қандай кафолатларнинг реал эканини шубҳа остига қўяди.