Қўшма Штатлар Сурия шимоли-шарқидан қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Уларнинг сони 500 кишига камайиши кутилмоқда.
The New York Times нашрига кўра, Америка қўмондонлиги 60 кун ичида қўшимча қисқартиришлар зарурлиги масаласини кўриб чиқади.
"Қўмондонлар Сурияда камида 500 нафар америкалик аскарни қолдиришни тавсия қилди", — дейилади мақолада.
Шунингдек, таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда ҳар қандай америкалик қўшинни сақлаб қолишга чуқур шубҳа билдирган.
Ynet аввалроқ АҚШ икки ой ичида Суриядан қўшинларини олиб чиқишни бошлаши ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ АҚШ Суриядаги Дайр-аз-Зордаги ҳарбий базадан қўшинларини олиб чиқишни бошлагани ҳақида маълумот келиб тушди.