АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Эри шаҳрида 10 октябрь кечаси хусусий уйда содир бўлган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таянган ҳолда CBS телеканали хабар берди.
Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бир нечта марҳумнинг жасадини топган. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи отишмадан кейин ўз жонига қасд қилган.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фожиа сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда.
Шаҳар полицияси раҳбари Рик Лора ҳодисани «жуда ташвишли» деб атаган.