Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Киевга 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиши маъқулланди

АҚШнинг Киевга 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиши маъқулланди

Сенат Қуролли кучлар қўмитаси Украинага 2028 йилгача ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун 500 миллион доллар ажратилишини маъқуллади. Ушбу қўмита томонидан маъқулланган 2026-молия йили учун АҚШ мудофаа бюджети лойиҳасига тегишли банд киритилган.

Бу ҳақда қўмита томонидан эълон қилинган асосий ҳужжатларда айтилган.

Қайд этилишича, у қабул қилган қарорлар "Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббусини 2028 йилгача узайтириш ва бу дастур учун молиялаштиришни 500 миллион долларгача кенгайтириш”.

Қўмита томонидан таклиф этилган ҳарбий бюджетда "АҚШнинг Украинага ишончли мудофаа ва олдини олиш қобилиятини таъминлашда ёрдам бериш, шунингдек, Украинани ҳимоя қилиш ва келажакда тажовузни тўхтатишга қодир Украина Қуролли Кучларини яратиш учун мудофаа ва хавфсизлик соҳасида Украина билан ҳамкорликни кучайтириш сиёсати" деб эълон қилинган.

Умуман олганда, Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси келаси йил АҚШ ҳарбий эҳтиёжлари учун 924,7 миллиард доллар ажратишни маъқуллади.

Киритилди: 08:50 12.07.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!