Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар беришича, базада тўлиқ чеклов режими жорий этилди — барча кириш йўллари ёпилган, ҳудуддаги ходимларга бино ичида қолиш, барча дераза ва эшикларни ёпиб, қулфлаб олиш буюрилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Форт-Стюарт — Қўшма Штатлар энг йирик ҳарбий гарнизон бўлиб, Миссисипи дарёсининг шарқий қисмида жойлашган.

Киритилди: 22:46 06.08.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!