АҚШнинг Эрон жанубидаги ҳаво ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди.
Бу ҳақда Press TV хабар бермоқда.
Аввалги хабарларда Бандар Аббос портининг темир йўл чорраҳасига АҚШнинг ҳаво ҳужуми оқибатида икки киши яралангани айтилган эди.
Пайшанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши кейинги ҳужумлар бошланганини эълон қилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Бандар Аббос ва Қешм ороли яқинида бир қатор портлашлар ҳақида хабар беришди. Аҳвоз, Бушеҳр, Бандар Хомейни ва Эроншаҳр аеропорти ҳам зарбаларга учради.