Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 47 миллиард доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 47 миллиард доллардан ошди

16 октябрь ҳолатига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси учун сарфлаган маблағи 47,1 миллиард долларга етди. Бу Пентагоннинг аввалги баҳосига нисбатан 3,5 миллиард долларга кўпдир.

Бу ҳақда Punchbowl News мухбири Брианна Райли АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) томонидан Конгрессга тақдим этилган маълумотларга таяниб маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий харажатларнинг аввалги баҳосини сентябрь ойи бошида қонун чиқарувчиларга тақдим этган.

Харажатларнинг асосий қисми — тахминан 29 миллиард доллар — жанговар ҳаракатлар давомида сарфланган ўқ-дорилар захирасини тўлдиришга йўналтирилган.

Операцион харажатлар 11,9 миллиард долларни ташкил этган. Йўқотилган ҳарбий техника ва ускуналар ўрнини қоплаш учун эса яна тахминан 6,1 миллиард доллар сарфланган.

Шу билан бирга, умумий ҳисоб-китобга можаро давомида минтақада зарар кўрган Америка ҳарбий объектларини тиклаш харажатлари киритилмаган.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!