Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бу ҳақда Ҳиндистоннинг India Today телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
"Улар уруш орқали ўз мақсадларига эриша олмади. Шунинг учун иқтисодий босим ўтказишга ўтди. Лекин биз тўхтамаймиз", — деди президент.
Денгиз қамали ҳақида гапирар экан, Пизишкиён Вашингтон бундай вазиятда ҳам ўз мақсадларига эриша олмаслигини билдирди.
"Албатта, денгиз йўли ҳаётимиз боғлиқ бўлган ягона йўл эмас. Улар бу усул билан ҳам ўз мақсадларига эриша олмайди", — дея фикр билдирди Эрон президенти.
Пизишкиён Эрон ва Ўмон ўртасидаги Ҳўрмуз бўғози бўйича музокаралар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У 14 сентябр куни Маскатда араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувибўлиб ўтишини айтди.
"Келаётган душанба куни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Маскатда йиғилади. Улар Ҳўрмуз бўғози орқали қўшма йўналиш ташкил этиш бўйича Ўмон ва Эрон ўртасидаги келишувни имзолайди. Шунингдек, бу келишув ҳақида Халқаро денгиз ташкилотига хабар берилади. Учрашувда ҳудудидан бизга қарши АҚШ ҳужумлари амалга оширилган мамлакатлар ҳам қатнашади", — дея аниқлик киритди Эрон президенти