"Конгресснинг Вакиллар палатасидаги демократлар Украинага ёрдамни кучайтиришга қаратилган ва Россияга нисбатан янги қаттиқ санкциялар жорий этилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади", дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.
Reuters'нинг қайд этишича, бу ҳаракат Трамп маъмуриятига босим ўтказишга қаратилган навбатдаги уриниш бўлиб, демократлар Киевга кўрсатилаётган ёрдамни давом эттиришни талаб қилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси Конгресс Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасидаги етакчи демократ Грег Микс томонидан тақдим этилди.
"Ҳужжат уч қисмга бўлинган. Биринчи қисмда Украинани тиклаш бўйича ёрдам чоралари, жумладан, мамлакатни тиклашни мувофиқлаштирувчи махсус координатор лавозимини яратиш назарда тутилган. Иккинчи қисмда Украина хавфсизлигини таъминлашга ёрдам кўрсатиш, жумладан, тўғридан-тўғри кредитлар ва ҳарбий молиялаштириш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасининг учинчи қисм эса қаттиқ санкциялар ва экспорт назорати чораларини, жумладан, молиявий муассасалар, нефт-газ ва кон саноати ҳамда Россия амалдорларига нисбатан чораларни ўз ичига олади", деб ёзмоқда нашр.