Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Маълумотларга кўра, ChatGPT'га сунъий интеллект тизими фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларга, айниқса болалар ва ёши катта интернет фойдаланувчиларига тааллуқли рамий сўров юборилган.
Хабар қилинишича, ушбу сўров Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймс томонидан бир нечта штатлар коалицияси номидан юборилган. Нью-Йорк прокуратураси ҳозирча бу масала бўйича изоҳ бермаган.
OpenAI эса штат прокурорлари билдирган хавотирларни жиддий қабул қилаётганини ва улар билан конструктив мулоқот олиб боришга тайёрлигини маълум қилган.
Шунингдек, Флорида штатида OpenAI билан боғлиқ бошқа тергов ҳам олиб борилмоқда. Бу иш ChatGPT’нинг оммавий отишма билан боғлиқ ҳолатдаги роли юзасидан очилган.