Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг 80 дан ортиқ қонунчилари Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этишни талаб қилишди

АҚШнинг 80 дан ортиқ қонунчилари Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этишни талаб қилишди

Қўшма Штатлар президент Жо Байден маъмуриятини Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Безалел Смотричга қарши санкциялар жорий этишга чақирмоқда.
Октябрь ойи охирида 80 дан ортиқ қонунчилар АҚШ президенти Жо Байденга мактуб йўллаб, уни исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан зўравонликларни «рағбатлантиргани» учун икки исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий этишга чақирди. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.

Қонунчилар, шунингдек, бир неча йил аввал Смотрич асос солган «Регавим» нодавлат ташкилотига қарши санкциялар қўллашга чақирди. Уларнинг таъкидлашича, ташкилот фаластинликларнинг Ғарбий Соҳилдаги ерларидан мажбуран кўчирилишига олиб келган ҳаракатларда иштирок этган.
Аввалроқ АҚШ бир неча исроиллик ташкилотларга қарши экстремистик кўчманчиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликларини қўллаб-қувватлагани учун санкциялар киритган, бироқ Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир ва Молия вазири Безалел Смотрихга қарши чора кўришдан ўзини тийган.

АҚШ расмийларининг айтишича, Байден ва Давлат котиби Энтони Блинкен шу пайтгача ўз маслаҳатчиларининг вазирларга нисбатан санкциялар қўллаш бўйича тавсияларига қаршилик кўрсатишган.

Киритилди: Бугун 15:24. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!