Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 300 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш АҚШнинг 2024 йилги мудофаа бюджети лойиҳасига киритилган. Америка қонунчилари унга тегишли моддани киритдилар.
ТАСС хабарига кўра, АҚШ Конгресси ҳар икки палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси томонидан келишилган ҳужжат 3 минг саҳифадан иборат. Украинага ҳарбий ёрдам Киевга Хавфсизликка кўмаклашиш ташаббуси доирасида маблағ ажратишни ўз ичига олади.
Ушбу дастур Украинага тўғридан-тўғри Америка захираларидан қурол етказиб беришни назарда тутмайди. Бунинг ўрнига Пентагон ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар бўйича музокаралар олиб боради.