Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШдан Коста Рикага депортация қилинган яна 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

АҚШдан Коста Рикага депортация қилинган яна 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

АҚШ томонидан Коста Рикага депортация қилиниши керак бўлган ўзбекистонликлар Нью Йорк орқали Тошкентга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

«Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар фуқаромиз мазкур ҳафта давомида Нью Йорк — Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади», — деб ёзди Бурҳонов.

Аввалроқ АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ўзбекистонга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар ўзбекистонлик Нью Йорк — Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилганди.

Киритилди: 12:25 03.03.2025. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!