Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Жорий йилнинг 30 апрель куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари «Нью-Йорк – Тошкент» йўналиши бўйича махсус рейс билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, махсус чартер рейсда қарийб юз нафар Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон фуқаролари ҳам бўлган. Улар Тошкентга келгач, шу ердан ўз мамлакатларига қайтишни режалаштирган.

«Ватанга қайтарилган аксарият фуқаролар АҚШ чегарасини ноқонуний йўл билан кесиб ўтишга урингани сабабли узоқ вақт давомида миграция марказларида қолиб кетишган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, уларнинг аксарияти АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани туфайли миграция марказларида узоқ ойлар давомида қолиб кетган.

Киритилди: 09:46 04.05.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!