Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШдаги университетда содир бўлган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди

АҚШдаги университетда содир бўлган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди

Род-Айленд штати Провиденс шаҳридаги Браун университети кампусида содир бўлган отишма камида икки кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар бермоқда.

Associated Press (AP) хабарига кўра, яна бир неча киши жароҳатланган.

Кейинроқ Провиденс мери Бретт Смайли 13 декабрдаги отишмада икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, яна тўққиз киши оғир аҳволда.

“Бугун тушдан кейин икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлай оламан, яна саккиз кишининг аҳволи оғир”, деди у Fox News телеканали берган матбуот анжуманида.

Аввалроқ Провиденс полицияси ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 11:40 14.12.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!