У беморларга қўрқувини енгишда ёрдам беради
АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида “J&D Dental” клиникасида Олли лақабли кучук ишлайди. У тишларини даволатишдан қўрқадиган беморларга руҳан ёрдам беради.
Бир куни стоматолог Эйприл Клайннинг оиласи тишларни тозалаш учун клиникага ташриф буюрди. Унинг турмуш ўртоғи стоматологик асбоблардан қўрқарди. Унинг қўрқувини сезган кучук бемор устига сакраб ўтириб олди ва уйқуга кетди. Оллини қурилма товушлари ҳам безовта қилмади. Эйприлнинг эри бундан сўнг анча тинчланди ва кучукча бошқа безовта беморларга ҳам ёрдам бериши мумкинлиги ғоясини ўйлаб топди. Клиника раҳбари бунга розилик билдирди ва шу тариқа Олли нафақат уй ҳайвони балки стоматологларнинг ҳамкасбига айланди.