Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда ядровий энергетика соҳасида йирик лойиҳаларга старт берилди

АҚШда ядровий энергетика соҳасида йирик лойиҳаларга старт берилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2030 йилгача камида 10 та янги ядровий реактор қуришни бошлашни буюрди.

Бу ҳақда у имзолаган ва жума куни Оқ уй матбуот хизмати тарқатган фармон матнида айтилади.

Ҳужжатдан маълум бўлишича, Трамп "2030 йилгача тугалланган лойиҳалар бўйича 10 та янги реактор қурилишини" бошлашни, шунингдек, мавжуд реакторларда электр энергияси ишлаб чиқаришни 5 ГВтга оширишни буюрган. Бундан ташқари, у Энергетика вазирлиги раҳбарига мудофаа вазири билан ҳамкорликда ёпиқ АЭСларни қайта ишга тушириш ёки Пентагон эҳтиёжлари учун қайта ихтисослаштириш имкониятини баҳолашни топширди.

Киритилди: 06:54 24.05.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!