Сешанба куни АҚШ Сенати яқин соатларда содир бўлиши мумкин бўлган федерал ҳукуматнинг қисман ёпилишининг олдини олишга қаратилган икки партиявий қонун лойиҳасини рад этди.
Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган ва ёпилишнинг олдини олишни кўзлаган республикачилар томонидан илгари сурилган қонун лойиҳасига 55 овоз ёқлаб, 45 нафар қарши овоз берилган.
Демократлар томонидан илгари сурилган қонун лойиҳасига 47 киши ёқлаб, 53 киши қарши овоз берди. Юқори палатада маъқуллаш учун камида 60 овоз керак. Шу сабабли, Сенат ҳозирча ҳукуматнинг маҳаллий вақт билан 1 октябрь куни ярим тунда (Тошкент вақти билан чоршанба куни эрталаб 6:00) эҳтимолий ёпилишига тўсқинлик қилувчи қонун лойиҳасини қабул қила олмади.