АҚШ Федерал қидирув бюроси Оклахома штатида 5 ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайлов куни теракт содир этишни мақсад қилган афғон фуқаросини қўлга олди.
Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил сентябрь ойида иммиграция визаси билан АҚШга кирган 27 ёшли Назир Аҳмад Тавҳедий ИШИД террорчилик гуруҳига молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида жиноий тил бириктирган. У ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда АҚШда террорчилик ҳаракатини амалга ошириш ниятида бўлган.
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кристофер Рейнинг аниқлик киритишича, Тав=едий 5 ноябрдаги умумхалқ сайловлари куни теракт уюштиришни режалаштирган.