АҚШнинг Техас штатида кичик Piper PA-31 самолёти билан автомобилларнинг тўқнашуви натижасида 4 киши жабрланди.
Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Қайд этилишича, самолёт бортида фақат учувчи бўлган. Ҳалокатдан кейин самолёт икки қисмга бўлинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.