Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда “Рождество совғалари” ичига яширилган 25 кг наркотик мусодара қилинди

АҚШда “Рождество совғалари” ичига яширилган 25 кг наркотик мусодара қилинди

АҚШнинг Кентукки штати полициячилари Рождество совғалари сифатида ниқобланган 25 кг дан ортиқ метамфетаминни мусодара қилишди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Небраска штатида яшовчи муқаддам наркотик савдоси учун судланган 23 ёшли Жейкоб Таламантесни қўлга олган. Ҳибсга олиш учун гумонланувчининг автомобилида 55 фунтдан ортиқ гиёҳванд модда топилгани сабаб бўлган.

Кинолог машинани ташқи кўрикдан ўтказиш вақтида унда тақиқланган моддалар бўлиши мумкинлиги ҳақида сигнал берди. Юкхонани текшириш чоғида полициячилар Рождество совғаси қоғозига ўралган бир нечта қутиларни топишди, уларнинг ичида метамфетамин бор эди.

Қўлга олинган шахс терговчиларга Аёва штатидан келганини ва гиёҳванд моддаларни сотишни режалаштирганини тан олган. Унга тақиқланган моддалар савдоси бўйича айблов қўйилди.

Киритилди: 22:14 27.12.2025. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!