Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда қор бўрони туфайли 500 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди

АҚШда қор бўрони туфайли 500 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди

АҚШда қор бўрони фонида электр таъминотисиз қолган уйлар сони 500 мингдан ошди. Бу ҳақда Poweroutage хизмати маълумотларига таянилмоқда.

Манбага кўра, узилишлар умумий сони 523 067 тага етган. Энг кўп жабрланган штатлар — Теннесси, Техас, Миссисипи ва Луизиана.

Қайд этилишича, якшанба куниёқ 403 мингдан ортиқ уйда электр узилиши қайд этилган бўлиб, шундан сўнг вазият янада ёмонлашган.

Миллий метеорология хизмати прогнозига кўра, Шарқий Техасдан тортиб Шимолий Каролинагача кучли қор ёғиши ва хавфли музламалар кутилмоқда. Шу билан бирга, камида 21 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Киритилди: 20:03 25.01.2026. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!