Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони АҚШни огоҳлантирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони АҚШни огоҳлантирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони АҚШни Эрон қўшинлари юқори даражада шай ҳолатдалигидан огоҳлантирди, деб хабар берди Associated Press.

Муҳаммад Пакпур АҚШ ҳарбий кемалари Яқин Шарқ минтақаси томон йўл олаётган бир пайтда Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши туришини билдирди, дея ёзмоқда нашр.

Пайшанба куни Доналд Трамп АҚШ “эҳтиёт чораси сифатида” ҳарбий кемаларини Эрон томон йўналтираётганини айтганди.

"Бу йўналишда улкан флот ҳаракатланмоқда. Эҳтимол, биз уни ишлатишга мажбур бўлмасмиз", — деган эди Трамп.

Reuters'нинг ёзишича, юқори лавозимли эронлик мансабдор Теҳрон ҳар қандай ҳужумни “кенг кўламли уруш” сифатида баҳолашини маълум қилди.

"Бу ҳарбий қудратни ошириш, умид қиламизки, у ҳақиқий тўқнашувга қаратилмаган. Бироқ бизнинг ҳарбийлар энг ёмон сценарийга ҳам тайёр. Шу сабабли Эронда ҳамма юқори шай ҳолатда", — дея исми ошкор этилмаган эронлик расмийнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Киритилди: Бугун 13:04. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!