Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШни сўнгги 100 йилдаги энг қудратлиларидан бири ҳисобланган “Ферн” қор бўрони қамраб олди

АҚШни сўнгги 100 йилдаги энг қудратлиларидан бири ҳисобланган “Ферн” қор бўрони қамраб олди

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво 37 штатга, жумладан мамлакат жанубидаги Техас, Луизиана ва Нью-Мексикодан тортиб, Ўрта Ғарб ва Ўрта Атлантика минтақасигача таъсир кўрсатган. Ҳозиргача 13 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Бўрон сабабли тахминан 139 минг уй электр таъминотисиз қолган.

18 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Аҳоли супермаркетлардаги маҳсулотларни оммавий равишда харид қилиб, пештахталарни бўшатмоқда. Кутилмаларга кўра, қор бўрони, кучли қор ёғиши ва муз ёмғири камида январ ойи охиригача давом этади.

Нью-Йоркда об-ҳаво шароити сабаб ҳалок бўлган уч нафар инсоннинг жасади топилган. Шаҳар мэри Зохран Мамданининг сўзларига кўра, шаҳарда камида 20–23 см қор ёққан.

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!