Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миннеаполисда вазият кескинлашмоқда

Миннеаполисда вазият кескинлашмоқда

Куч тузилмалари одамларни қўлга олмоқда, аҳоли баррикадалар қурмоқда

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, иммиграция хизмати агенти томонидан 37 ёшли АҚШ фуқароси Алекс Жеффри Претти отиб ўлдирилиши ортидан шаҳар аҳолиси норозилик намойишига чиқди. −21 °C совуққа қарамай, кўчаларга чиқаётганлар сони ортиб бормоқда.

Полиция ва федерал хизматлар зирҳли техникаларни ишга солиб, одамларни қаттиққўллик билан қўлга олмоқда.

Бу январ ойи давомида Миннеаполисда ICE ходимлари қурол ишлатган учинчи ҳолат ҳисобланади. Январ ойининг бошида ICE ходими 37 ёшли маҳаллий аҳоли вакили Рене Никол Гудни отиб ўлдирган, 14 январ куни эса ICE ўтказган операция вақтида Венесуэладан бўлган мигрант оёғидан яраланганди.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!