Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон Тинчлик кенгашига аъзо бўлиш учун 1 млрд доллар бадал тўладими?

Қозоғистон Тинчлик кенгашига аъзо бўлиш учун 1 млрд доллар бадал тўладими?

Қозоғистон Тинчлик кенгашига аъзо бўлиш учун 1 млрд доллар бадал тўламайди. Бу ҳақда Ақорданинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ақорданинг маълумотига кўра, Тинчлик кенгашида иштирок этиш давлатларнинг мустақил қарорларига асосланади. Давлатлар Кенгаш таркибига кирганидан бошлаб уч йил аъзо бўлишлари мумкин.

— Низомда ёзилган 1 млрд доллар миқдоридаги ихтиёрий бадал аъзолик шарти сифатида қаралмайди. Агар биринчи йилда бундай тўлов амалга оширилган бўлса, давлат Кенгаш таркибидаги муддатини уч йилдан ортиққа узайтириши мумкин. Қозоғистон Тинчлик кенгашига кириш учун ҳеч қандай маблағ тўламаган. Бу Низом қоидаларига тўлиқ мос келади, — дея изоҳ берди Ақорда.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!