Денов шаҳрида яшовчи, 1993 й.т., муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 й.т. Тожикистон Республикаси фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган.
Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 й.т. танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган.
Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг, мазкур Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли хил қийноқларга солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.
Ҳозирда деновлик зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.