Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Истанбулда ўзбек қизи ўлдирилди: 2 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Истанбулда ўзбек қизи ўлдирилди: 2 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.

Текширувлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.

Ушбу жиноятга алоқадор деб топилган Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Туркиядан Грузияга қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган.

Бош консулхона марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари дипломатик идора назоратига олинган.

Киритилди: Бугун 13:16. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!