АҚШда прокуратура Федерал захира тизими раҳбарига нисбатан тергов бошлади.
Жером Пауэллга қарши тергов Федерал захира тизимининг (ФЗТ) Вашингтондаги штаб-квартираси реконструкцияси билан боғлиқ, деб хабар бермоқда газета.
Тергов жараёнига Пауэллнинг лойиҳа ҳажми ҳақидаги оммавий баёнотларини текшириш ва харажат ҳужжатларини кўриб чиқиш киради. Ушбу текширувни Колумбия округи прокурори Жанин Пирро маъқуллаган.
Пауэлл мазкур терговни Трамп маъмурияти томонидан босим сифатида баҳоламоқда. Унинг фикрича, тергов ФЗТнинг пул-кредит сиёсатини жамият манфаатларига мос равишда, президентнинг хоҳиш-иродасига бўйсунмасдан амалга ошириши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Трамп бир неча бор Пауэллни истеъфога чиқишга чақирган ва уни танқид қилган эди.
Шунингдек, Пауэлл Трамп томонидан жорий этилган божлар сиёсатини танқид қилган. У Оқ уй сиёсати АҚШ иқтисодий ўсишини секинлаштириши ва инфлясияни тезлаштириши мумкинлигини таъкидлаган.
Жером Пауэлл Федерал захира тизими раиси лавозимига 2018 йилда тайинланган ва Жо Байден даврида ҳам лавозимини сақлаб қолган. Унинг ваколати 2026 йилда тугайди.