Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда мигрант болаларга мамлакатни тарк этиш учун 3 минг доллар таклиф қилинмоқда

АҚШда мигрант болаларга мамлакатни тарк этиш учун 3 минг доллар таклиф қилинмоқда

АҚШ ҳукумати мигрантларнинг болалари мамлакатдан ихтиёрий кетиши учун уларга 3000 доллар таклиф қилмоқда.

Трамп маъмурияти 5 ёшгача бўлган мигрант болаларга Қўшма Штатларни ўз хоҳиши билан тарк этиши учун 3 минг доллар таклиф қилмоқда. Бу ҳақда адвокатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга таяниб Bloomberg хабар берди.

Илгарилари бундай таклифлар 14 ёшдан катта бўлган ҳамроҳсиз ўсмирларга берилган ва сумма 2500 долларни ташкил этган. Эндиликда бу таклифлар Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) адвокатлари ҳамда судялари томонидан кичик ёшдаги болаларга ҳам берилмоқда.

"Биз буни болаларни мажбурлаш ва уларга бўлган босимни оширишнинг бир қисми сифатида кўрамиз. Бу нима бўлса-да болаларни мамлакатдан чиқариб юборишга қаратилган сиёсатнинг бир қисмидир. Баъзи судялар ҳатто адвокати бўлмаган болаларга ҳам бу таклифни фақат бир марта билдиряпти ва ўйлаб кўришга вақт бермаяпти", — деди Аcаica номли инсон ҳуқуқлари маркази ижрочи директори Шайна Абер.

Bloomberg манбаларига кўра, судялар ҳамроҳсиз келган болаларга бошпана сўраш ёки адвокат топиш учун жуда кам вақт бермоқда. Июл ойидаги маълумотларга кўра, АҚШ иммиграция судларида 16 500 дан ортиқ ҳамроҳсиз болаларнинг иши кўриб чиқилиши кутилмоқда.

АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги вакили болаларга пул берилаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади. У маъмурият асосан ҳамроҳсиз келган болаларни ўз оилалари билан қайта бирлаштиришга эътибор қаратаётганини билдирди.

Киритилди: 14:18 11.10.2026. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!