Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда Илон Маскга қарши намойишлар давом этмоқда

АҚШда Илон Маскга қарши намойишлар давом этмоқда

29-март куни АҚШ президенти маслаҳатчиси ва унинг автомобил компанияси Tesla'га қарши намойишларда минглаб америкаликлар иштирок этди. Нью-Йоркдаги Tesla дилерлик маркази олдида 500 дан 1000 гача одам Маскдан норозилигини билдирди. Баъзилар Маск ходимларни ва ҳукумат аппаратини молиялаштиришни кескин қисқартириш учун фойдаланадиган Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) ёпишни талаб қилишди.

Намойишни “Planet Over Profit” экологик гуруҳи уюштирди, унинг фикрича, Маск “ҳаётни сақлаб қолиш ва демократиямизни ҳимоя қилиш учун” тўхтатилиши керак. "Илон Маск кетиши керак", деб ҳайқирди намойишчилар.

Охирги ҳафталарда АҚШ ва Европада Tesla автомобилларига ўт қўйиш, Маскнинг автосалонлари ва зарядлаш шохобчаларига ҳужум қилиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлар кузатилди. АҚШ Бош прокурори Пам Бонди Tesla автомобилларини вандализм “ички терроризм” сифатида жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Tesla компанияси бош директори Илон Маскнинг АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги баҳсли роли ва Европадаги ўта ўнг партияларни қўллаб-қувватлаши туфайли катта обрўга путур этказди.

Киритилди: 23:12 30.03.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!