АҚШнинг Канзас штатидаги Уичито шаҳрида футбол ўйини давом этаётган вақтда юк машинаси майдонга чиқиб кетиб, одамларни уриб юборди. Бу ҳақда Reuters агентлиги полиция маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши, жумладан, олти ёшли бола ҳалок бўлган. Яна 11 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган.