Steakholder Foods компанияси АҚШда 3D-принтерда чоп этилган стейклар ва товуқ кўкрак гўштини сотишни бошлади.
Perfecta бренди остида лосос ва оқ балиқ таъмига эга ўсимлик асосидаги котлетлар ҳам савдога чиқарилди. Ҳақиқий гўштнинг толалари ва ёғ қатламлари (мармарлик) тузилишини такрорлаш учун 3D-босиб чиқариш технологиясидан фойдаланилади. Маҳсулотлар савдоси АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги дўконларда йўлга қўйилди.