Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда 38 йил бегуноҳ қамалган одамга 25 миллион доллар товон тўланади

АҚШда 38 йил бегуноҳ қамалган одамга 25 миллион доллар товон тўланади

АҚШ ҳукумати 38 йил давомида бегуноҳ қамоқда ўтирган Морис Хестингсга 25 миллион доллар товон тўлайди. Бу миқдор штат тарихидаги энг йирик ноҳақ судланганлик учун берилган компенсация бўлди.

Хестингс 1983 йилда Роберта Видермайерни зўрлаш ва отиб ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди. Бироқ 2021 йилда унинг айбсизлиги тан олинди.

Қайта ўрганилган далиллардаги ДНК намунаси Хестингсга тегишли эмаслиги аниқланди. Текширув 2000 йилда ўтказилиши керак бўлган, аммо ўша вақтда рад этилган эди.

Текширув натижалари бошқа шахс — 1983 йилда шунга ўхшаш жиноят учун қўлга олинган ва 2020 йилда қамоқхонада вафот этган Кеннет Пакнеттга ишора қилди.

Морис Хестингс журналистларга шундай деди:
“Ҳаётимнинг 38 йили ўғирланди. Ҳеч қандай пул уларни қайтариб бермайди, аммо бу товон узоқ сафарнинг якунига ишора қилади.”

Киритилди: 15:17 24.09.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!