АҚШ ёздан бeри Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бериш учун Украинага разведка маълумотларини етказмоқда — Financial Times.
Нашр эълон қилган мақолада айтилишича, бу Россия иқтисодиётини заифлаштиришга ва Путинни музокараларга мажбурлашга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.
Киев Вашингтондан энергетика инфратузилмаси объектлари, айниқса Украинадаги Россия қўшинларига маҳсулотлари етказиб бериладиган нефтни қайта ишлаш заводлари ҳақидаги разведка маълумотларини олмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ разведкаси Украинага зарба беришда йўналиш, баландлик, вақт ва вазифаларни бажариш тактикасини аниқлашда ёрдам бермоқда. Бу эса Украина дронларига Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтиш имконини беради.
Таъкидланишича, Украина зарбалар учун нишонларни мустақил равишда танлайди, АҚШ эса объектларнинг заиф томонлари ҳақида разведка маълумотларини тақдим этади.
Бироқ бошқа манбаларнинг хабар беришича, бунда зарбалар учун устувор мақсадларни ҳам Вашингтоннинг ўзи белгилайди.