АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда. Калифорниядан «Теодор Рузвельт» авианосеци ҳамда уни кузатиб борувчи ҳарбий кемалар, шунингдек, учта десант кемаси ва денгиз пиёдалари минтақасига йўл олган.
Маълумотларга кўра, тахминан 10 минг нафар ҳарбий ноябрь ойига қадар жанговар вазифаларни бажаришга тайёр ҳолатга келтирилиши кутилмоқда.
Агар ҳозир Яқин Шарқда бўлган «Жорж Буш» ва «Жорж Вашингтон» авианосецлари ҳам минтақада қолса, АҚШ ихтиёрида учта авианосец гуруҳи ва қарийб 60 минг нафар ҳарбий бўлиши мумкин.
АҚШ собиқ разведка офицери Майкл Прегент эса «Теодор Рузвельт»нинг келиши оддий ротация бўлиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаган. Унинг фикрича, бу ҳаракат Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ҳарбий имкониятлари ҳали ҳам мавжудлигини намойиш қилиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Time журналига берган интервьюсида Эронга янги зарбалар бериш эҳтимоли мавжудлигини билдирган.