Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ янги санкцияларда Газпромбанкни нишонга олди

АҚШ янги санкцияларда Газпромбанкни нишонга олди

АҚШ Россиянинг активлари бўйича учинчи йирик банкига ва 2022 йилда Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан бери ҳалигача бундай чораларга дуч келмаган энг йирик банкига санкциялар киритди.

Ушбу чора-тадбирларда унинг асосий акциядори бўлган миллий газ таъминотчиси Газпром номи билан аталган «Газпромбанк» ва унинг олтита хорижий шўба корхонаси кўзда тутилган.

АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг айтишича, санкциялар Россиянинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини янада пасайтиради ва «Кремлнинг АҚШ санкцияларидан қочиши, ўз армиясини молиялаш ва жиҳозлашини қийинлаштиради».

Ғазначилик департаменти, шунингдек, «халқаро алоқага эга бўлган 50 дан ортиқ Россия банклари, 40 дан ортиқ Россия қимматли қоғозлар регистраторлари ва 15 россиялик молия ходими» ҳам санкцияларга дуч келишини айтди.

«Биз Россия Украинадаги ноқонуний ва асоссиз урушини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланадиган ҳар қандай молиявий каналларга қарши қатъий қадамлар ташлашда давом этамиз», — деди Еллен.

Киритилди: 20:36 22.11.2024. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!