Қўшма Штатлар ядровий қурол синовларининг бир қисми сифатида ядро занжири реакциясини келтириб чиқармайдиган субкритик портлашларни амалга ошириш ниятида.
Бу ҳақда АҚШ энергетика департаменти вазири Крис Райт Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Биз гапираётган синовлар тизим синовларидир. Бу ядро портлашлари эмас, аксинча, субкритик портлашлар деб аталадиган нарса бўлиб, сиз ядро қуролининг бошқа барча қисмларини тўғри геометрия ҳосил қилиши ва ядровий портлашни бошлаши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун синовдан ўтказасиз", деди у.
АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Пентагонга ядровий қурол синовларини зудлик билан қайта тиклаш бўйича кўрсатма берганини маълум қилганди.