АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) киберфирибгарликка қарши кураш доирасида Хитойнинг Xinbi Guarantee онлайн платформасига қарши санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги веб-сайтидаги баёнотда айтилмоқда.
"Xinbi Guarantee - бу трансмиллий жиноий ташкилотлар томонидан киберфирибгарлик, пул ювиш ва АҚШ фуқароларига қаратилган бошқа жиноий фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган йирик, ноқонуний онлайн платформа", деб таъкидлади агентлик.
Шунингдек, Xinbi Guarantee компаниясининг асосий операцияларини қўллаб-қувватловчи яна иккита ташкилот ҳам санкцияларга дучор бўлгани таъкидланди.