АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий билан учрашди.
Бадр ал-Бусаидий бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Суҳбатимиз давомида мен Джей Ди Вэнсга АҚШ ва Эрон ўртасида давом этаётган музокаралар тафсилотлари, шунингдек, бугунги кунгача эришилган ютуқлар ҳақида маълумот бердим", деб таъкидлади Уммон ташқи ишлар вазири.
Унинг қўшимча қилишича, келгуси кунларда янада муҳим ва ҳал қилувчи ютуқлар кутилмоқда: "Тинчлик бизнинг қўлимизда".